Жаҳон | 20:22 / 27.09.2021
15237
1 дақиқада ўқилади

Макронга Лионга ташрифи вақтида тухум улоқтирилди

Франция президенти Эмманюэль Макронга Лиондаги Eurexpo кўргазмасига ташрифи вақтида тухумга ўхшаш буюм улоқтирилди. Буюмни улоқтирган эркак қўлга олинган, деб хабар берди Lyon Mag нашри.

Буюм Макроннинг елкасига тегиб, ундан қайтган. Дастлабки маълумотларга кўра, улоқтирилган буюм сувда пиширилган тухум бўлган.

Тухумни улоқтирган шахс 20 ёшли йигит бўлган. У тухумни отишдан олдин “Яшасин инқилоб!” деб ҳайқирган. У ушланиб, қўлларига кишан тақилган. Нашрнинг таъкидлашича, Макрон йигит буни нима сабабдан қилганини билиш учун у билан гаплашишни сўраган.

Июлда 28 ёшли Дамиен Тарел Макрон Дром департаментида аҳоли билан мулоқот қилаётган вақтда унинг юзига тарсаки туширган. Кейинроқ эркак “ҳокимият вакилига” ҳужум қилишда айбдор деб топилиб, 4 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Мавзуга оид