Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи янги кўприк қурилиши бошланди
Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи янги кўприк қурилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, лойиҳа Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Чирчиқ шаҳрига олиб кирувчи 4Р12 магистрал йўли орқали Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи кўприк иншоотини ўз ичига олади.
“Етук муҳандис ва лойиҳачилар томонидан кўплаб муҳокамалар орқали янада такомиллаштирилган лойиҳа ўзининг қулай йўл ўтказгич ечимига эгалиги, унда тўхташ ҳудудлари, суғориш ва ирригация тизимлари, ташқи ёритиш қурилмалари эътиборга олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта аҳамият берилгани эътиборлидир”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, замонавий кўприк қуриш топшириғи президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг март ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган.
Мавзуга оид
09:30 / 07.12.2024
Чирчиқ дарёсидаги оролчада қолиб кетган фуқаро қутқарилди
20:16 / 06.12.2024
Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб келганлар табиатга 65 млрд сўмдан зиёд зарар етказди
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024