08:01 / 30.09.2021
5162

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистонда 8 ойда 46 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: Unsplash

Қўмита маълумотларига кўра, республикада 2021 йилнинг январь–август ойларида йирик корхоналар томонидан 46 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,8 млрд. кВт соатга ошган. Ўсиш суръати - 9 фоиз.

Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:

  • Тошкент вилояти 23,1 фоиз;
  • Сирдарё вилояти 22,7 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти 19,2 фоиз;
  • Навоий вилояти 15,7 фоиз улушга эга.
Top