Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги шаҳарда ҳарбий парад ўтказди
Парадда 100 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 130 минг нафар офицер ва сафарбарлик резервидаги аскарлар иштирок этган.
Тожикистон Афғонистон билан чегарада жойлашган Хоруғ шаҳрида ҳарбий парад ўтказди. парадда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Раҳмон ҳарбийларни мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан қутлаган ва ўтган йиллар давомида қуролли кучлар «ишончли, қудратли ва тартибли тузилма»га айланганини билдирган.
Унинг қўшимча қилишича, Тожикистон чегарасида экстремистик ва террорчилик ҳаракатлари фаоллашмоқда ва бундай шароитда армиянинг роли кучаяди.
Хабар қилинишича, парадда 100 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 130 минг нафар офицер ва сафарбарлик резервидаги аскарлар иштирок этган.




Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026