Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродовга Ла Лига пешқадамларидан бири қизиқиш билдирмоқда
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Испаниянинг «Fichajes» нашри.
Манба хабарига кўра, «Севилья» клуби ўзбекистонлик 26 ёшли ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Андалус клуби Шомуродовни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Қайд этилишича, ушбу трансфернинг амалга ошиш имконияти катта эмас. Сабаби «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовни бошқа клубга трансфер қилинишига кўнмайди. Ўзбекистонлик форвард португалиялик мутахассиснинг режаларидан ўрин олган.
Шомуродов ёзги трансфер ойнасида 17 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтиб, римликлар билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаганди. У жорий мавсум А Серияда 6 ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист муаллифига айланган.
Маълумот учун, «Севилья» Ла Лигада айни дамда 14 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид
01:18 / 18.05.2026
Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлди
00:56 / 25.04.2026
Шомуродов дубл қайд этган ўйинда “Бошоқшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
18:27 / 22.04.2026
«Истанбул Бошоқшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади
19:16 / 11.04.2026