Олий таълим вазири магистратурага қўшимча қабул бўйича маълумот берди
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Халқаро пресс-клубнинг 2 октябрь куни Олий таълимга бағишланган навбатдаги сонида магистратурага қўшимча қабуллар борасида маълумот берди.
«Биз ўтган йили бу борада биринчи қадамни қўйган эдик. Унга кўра, авваллари магистратура имтиҳонларида мутахассислик фанидан 55 баллдан кам тўплаган абитуриентлар кейинги босқичга киритилмас эди. Эндиликда ўша тартиб ўзгариб, абитуриентлар тестга киритилди.
Биз ҳозир Вазирлар Маҳкамасига ўша абитуриентларни ҳам магистратурага қабул қилиш бўйича таклиф бердик. Аммо бу ерда яна бир нарсани эсдан чиқармаслик керакки, олий таълим муассасаси ўзининг моддий техник баъзаси ва илмий салоҳиятидан келиб чиқиб ҳал қилади.
Бунда қабул контракт асосида бўлади ва унинг миқдори бир магистрантнинг бир йиллик ўқув харажатларидан келиб чиқади. Бу базавий контракт миқдоридан бироз юқори бўлиши мумкин.
Биз бу бўйича яқин 1 ҳафтада эълон берамиз. Қабул баллар кетма-кетлигида бўлади.
Мен ҳозир бакалавр босқичида ўқиётган ва кейинги йил магистратурага кириш ниятида бўлган талабаларга ҳам эслатмоқчиман: кейинги йилдан хорижий тил билиш бўйича сертификати бўлмаган талабанинг ҳатто ҳужжати ҳам магистратурага қабул қилинмайди. Бу хорижий тажриба. Хорижий тилни ўрганиш учун эса бир йил етарли.
Ҳозир чет тилига шунчалик урғу бериш шартми деган эътирозлар билдириляпти, лекин тил билган дунё билади. Талабанинг билимини, академик билимини ошириш учун ҳам чет тилларидан имтиҳонлар ва талаблар қўйилмоқда. Бу талаблар доктарантурага ҳам тегишли», – дея вазир Абдуқодир Тошқулов сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимда ўқиш учун тўлов-контракт миқдорларини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
28 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:45
-
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди
Жамият | 22:40
-
Фужи тоғига чиқишга уринган хитойлик талаба тўрт кун ичида икки марта қутқарилди
Жаҳон | 22:33
-
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
Жаҳон | 22:31
Мавзуга оид

15:02 / 28.01.2025
Академик ҳалоллик, янги адабиётлар, олийгоҳлар трансформацияси: миллий таълимда нималар ўзгаряпти?

23:29 / 28.08.2024
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди

19:01 / 27.07.2024