Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия Саакашвилини Украинага бермаслиги маълум қилинди
Аввалроқ Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Михаил Саакашвили Грузияда қамоқ жазосини тўлиқ ўтагачгина Украинага қайтиши мумкинлигини айтганди.
Фото: Reuters
Тбилиси ҳибсга олинган собиқ президент Михаил Саакашвилини Киевга бермайди. Бу ҳақда Грузия бош вазири ўринбосари Тея Цулукиани маълум қилди.
У Саакашвили ўз ватанида қамоқ жазосини ўташини таъкидлади.
«Саакашвили Грузия суди томонидан ҳукм қилинган жазо муддатини Украинада ўташи тўғрисида гапирадиган бўлсак, бизда бундай хоҳиш йўқ», — деди у.
Аввалроқ Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Михаил Саакашвили Грузияда қамоқ жазосини тўлиқ ўтагачгина Украинага қайтиши мумкинлигини айтганди.
1 октябрь эрталаб Саакашвили ижтимоий тармоқларда Грузияга келганини ва Батумида эканини маълум қилганди. Кечга яқин эса Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили сиёсатчи ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Грузияда Саакашвили бир нечта жиноий иш бўйича айбдор деб топилган ва уларнинг иккитаси бўйича сиртдан жазо ҳукмига тортилган. Жумладан, у президент бўлган вақтда ўз ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланади.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
21:42 / 08.04.2025