09:00 / 04.10.2021
4520

Samsung кир ювиш машинасини қандай қилиб совға сифатида олиш мумкин?

20 сентябрдан 31-октябргача AirDresser буғ шкафини харид қилсангиз, совға сифатида кир ювиш машинасини оласиз.

Куз мавсуми айни қизғин палласида, шунинг учун ҳам кун сайин ёмғир, шамол, кийимларимизга ўтириб қоладиган кўча чанги ва бактерияларга кўпроқ дуч келамиз. Бироқ кайфиятни туширишга ҳожат йўқ! Samsung компанияси ажойиб акцияни эълон қилади: 20 сентябрдан 31 октябргача AirDresser буғ шкафини харид қилган ҳар бир харидор совға сифатида кир ювиш машинасига эга бўлади.

Совғалар сони чекланган.

 

Гардеробингиздаги кийим-кечакларни тозалаш жараёнига янада кўпроқ масъулият билан ёндашишда сизга Samsung компаниясининг AirDresser буғ шкафи ёрдам беради. У нафақат кийимдаги ғижимларни текислайди, балки кучли буғ оқими ёрдамида бактериялар, вируслар, чанг ва турли хил аллергенларни ҳам йўқ қилади.

AirDresserнинг дезодорация қилувчи фильтри тоза кийимлардаги ёқимсиз ҳидларни бартараф қилишда кўмаклашади. Улар орасида тер, тамаки, қовурилган гўшт ва кимёвий тозалашдан қолган ҳидлар бўлиши мумкин. Қурилмада матога чуқур ўрнашиб қолган чангни тозалаш имконини берадиган тўлиқ ҳаво билан тозалаш технологияси ҳам мавжуд. Бироқ ҳеч қандай тебраниш ва шовқин чиқармайди.

Таъкидлаш лозимки, AirDresser мато қисқариши ва шикастланишининг олдини оладиган нозик қуритиш функциясига эга. Масалан, ёмғир остида қолган бўлсангиз ва тезда пиджагингизни қуритиш керак бўлса – ушбу ноёб қурилма сизга жуда қўл келади.

Яна бир муҳим афзаллик – SmartThings иловаси ёрдамида осонгина бошқариш имконияти. У фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиб, шу орқали кийим-кечакларни парвариш қилиш самарадорлигини оширади. Гардеробингиздаги турли буюмларни парвариш қилиш мақсадида оптимал дастурларни танлаш учун телефон экранига бир неча марта босишнинг ўзи етарли бўлади.

AirDresser – кийимларни нозик тозалашда содиқ ва бебаҳо ёрдамчингиздир.

Акция шартлари:

Samsungдан AirDresser буғ шкафини харид қилиб, совға сифатида кир ювиш машинасини қўлга киритинг.

Акцияда иштирок этадиган моделлар:

Янгилайди ва тозалайди, қуритади ва дезинфекция қилади – Samsung'нинг AirDresser буғ шкафи мутлақо янги босқичда кийимларингизни парвариш қилади.

  • JetStream технологияси – бактериялар, вируслар ва аллергенларни йўқ қилиш;
  • HeatPump технологияси – паст ҳароратда нозик қуритиш;
  • Дезодорация қилувчи фильтр – ҳидларни бартараф этиб, кийимнинг тозалигини тиклаш.

Деярли товушсиз, кам энергия сарфловчи ва катта ишчи манбаси бўлган кир ювиш машинаси – совға сифатида берилади.

  • Volt Control функцияси – машинани қувват нотекис берилишидан ҳимоя қилади;
  • Инвертор мотор – шовқинсиз ва тежамкор;
  • Буғ билан ювиш – ахлат зарралари, 99,9% бактерияларни йўқ қилади ва аллергенларни бартараф этади.

Акция Mediapark, Mudo Concept, JNK, Diskont дўконлари, шунингдек бутун Ўзбекистон бўйлаб фаолият юритадиган техника бозорларида амал қилади.

Қўшимча маълумот олиш учун ушбу ҳаволани босинг.

Техниканинг акциядаги моделлари рўйхатини шаҳрингиздаги дўконларда топишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @SamsungUzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Веб-сайт: www.samsung.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top