Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Тошкентга келди
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.


Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
21:56 / 23.09.2025
Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияларни оширишдан воз кечиш таклиф этилди
14:04 / 26.08.2025