Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефт нархи ўсиши фонида Saudi Aramco капитализацияси 2 трлн долларга етди
Агар Saudi Aramco акциялари нархи ўсишда давом этса, компания капитализация бўйича Microsoft Corp. (2,13 трлн доллар) ва Apple Inc (2,3 трлн доллар) компанияларига етиб олади.
Фото: АР/ТАСС
Саудия Арабистонининг Saudi Arabian Oil Co (Saudi Aramco) нефт компанияси капитализацияси 2 трлн долларга етди.
Компания акциялари нархи 37,6 риёлгача кўтарилди, бу рекорд кўрсаткичга яқин, деб ёзади MarketWatch. Сўнгра нарх 37,3 риёлга тушган.
Компаниянинг асосий қисми Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли, Саудия фонд биржасида 2 фоиздан камроқ акциялари сотилади. Акциялар нархи нефт нархи ошиши фонида қимматлашди.
Агар Saudi Aramco акциялари нархи ўсишда давом этса, компания капитализация бўйича Microsoft Corp. (2,13 трлн доллар) ва Apple Inc (2,3 трлн доллар) компанияларига етиб олади.
Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи декабр фючерси учун 81,9 долларни ташкил этмоқда, WTI русумидаги нефтнинг бир баррели эса ноябр ойи учун 78,24 долларга тенг бўлди.
Мавзуга оид
07:22 / 28.03.2026
G7 нефт захиралари: қайси давлатда қанча?
22:33 / 25.03.2026
Шавкат Мирзиёев ҳузурида нефт-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
12:57 / 24.03.2026
Нефт бозоридаги кескинлик Россияга миллиардлаб доллар келтириши мумкин
17:06 / 21.03.2026