Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида юк автомобиллари иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
Фото: ЙҲХББ
Жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 03:00ларда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидан ўтган 4Р2 “Тошкент-Тўйтепа” автомобиль йўлининг 20-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги ҳамда ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Шунингдек, ҳодиса жойидан ҳаракатланиб ўтаётган енгил автомобиллар ҳайдовчиларининг эътиборсизлиги оқибатида олдинма-кетин енгил тўқнашув ҳам содир бўлган.
Тўқнашувлар натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026