11:10 / 10.10.2021
13872

Қамчиқда юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

9 октябрь куни соат 07:30ларда Наманган вилояти ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида маълум қилинишича, Қамчиқ довонида MAN русумли юк автомобили ҳайдовчиси (1983 йилда туғилган К.Р) йўлнинг 234-километрига етган вақтда бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси қарама-қарши оқимни ажратувчи тўсиққа урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Воқеа жойида ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан довон йўлида ўта эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Top