02:32 / 11.10.2021
12833

Дубайда 136 миллион долларлик ярим тонна кокаин топилди

Фото: Emirates News Agency

Дубай ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус рейд давомида 500 кг тоза кокаин топиб, уни мусодара қилишди. Таъкидланишича, топилган гиёҳванд модда 136 млн долларга баҳоланган.

Полициячилар ушбу жиноят юзасидан яқин шарқлик бир кишини қўлга олган. Уларнинг фикрича, ушбу шахс халқаро наркосиндикат воситачиси ҳисобланади.

Emirates News Agency нашрининг хабар беришича, “Чаён” деб номланган амалиёт давомида Дубай полицияси БАА ҳудудига кокаин олиб киришга уринишнинг олдини олган. Маълумотларга кўра, гиёҳванд модда порт орқали олиб кирилиб, юк контейнери ичига яширилган бўлган.

Полиция гиёҳванд модда ҳақида маълумот олгач, махсус ишчи гуруҳ шакллантирган ва айбланувчи ортидан кузатув олиб борган. Жиноятчилар кейинчалик гиёҳванд моддани АҚШга жўнатмоқчи бўлишган.

Top