Ўзбекистон | 11:26 / 11.10.2021
8160
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади - «Ўзгидромет»

Фото: KUN.UZ

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Дам олиш кунлари республика бўйича биринчи куз ёмғири ёғди ва ҳароратнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва эртага республика совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, 2-5 даража илиқни ташкил этади. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 18-20 даража иссиққача кўтарилади.

Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябр ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-9 даража илиқ, кундуз кунлари 20-23 даража иссиқ атрофида, жанубда 25 даража иссиққача бўлади.

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12-13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид