Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир сайловчи овози – мамлакат эртасини белгилашга хизмат қилади
Мамлакат ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири бўлган Президент сайлови ғоят муҳим тадбир сифатида барчамизни халқимиз тақдири, бугуни ва эртанги истиқболи учун қатъий танловни белгилашга даъват этмоқда. Ҳар бир сайловчининг овози замирида мамлакатнинг эртаси, авлодлар келажаги ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳақ-ҳуқуқлари мужассам эканлиги мазкур сиёсий тадбирнинг алоҳида аҳамиятини кўрсатади.
Сайлов жараёнлари ҳар биримиздан юксак мулоҳазакорликни, мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга дахлдорликни тақозо этади. Негаки халқ кимгаки юксак ишонч билдирса, эртага у бутун мамлакат тақдирини белгилаб берувчи жараёнларни бошқаради. Шу боис мамлакатимиз аҳолиси жорий йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Президент сайловини ўзгача ҳаяжон ва катта қизиқиш билан кутмоқда.
Президент – Ўзбекистонда ички ва ташқи сиёсатнинг асосий бунёдкори, қонунийлик, ижро, давлат мустақиллиги, хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги муҳофазаси, юрт тинчлиги, халқнинг фаровон турмушини таъминловчи биринчи масъул шахс ҳисобланар экан, ушбу йирик тадбирда фаол иштирок этиш барчамизнинг фуқаролик вазифамиздир!
Баҳодиржон ШEРМУҲАММАДОВ,
Фарғона давлат университети ректори,
педагогика фанлари доктори,
профессорⓉ
Мавзуга оид
19:45 / 30.01.2025
“Ҳали магистратура, аспирантурада ҳам ўқийман” – 70 ёшида талаба бўлган отахон
19:00 / 16.03.2024
Фарғона давлат университетида "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - бош мақсадимиз" мавзусида Республика ўқув-семинари ўтказилди
09:32 / 02.06.2023
Фарғона давлат университети Times Higher Education рейтингидан жой олди
17:56 / 25.05.2023