Ўзбекистон | 18:29 / 11.10.2021
3649
2 дақиқада ўқилади

Китоб туманида Ургут эркин иқтисодий зонасининг филиали очилади

Қашқадарё вилояти Китоб туманида Ургут эркин иқтисодий зонасининг филиали очилади. Бу ҳақда Қашқадарёда сайловчилар билан учрашган Шавкат Мирзиёев айтиб ўтган.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида Қашқадарёда амалга ошириладиган ишлар режаси билан ўртоқлашган. У Ургутдаги ижобий тажрибадан келиб чиқиб, Китоб туманида Ургут эркин иқтисодий зонасининг филиали очилиши ҳақида маълум қилган.

«Ургутдаги ижобий тажрибадан келиб чиқиб, Китоб туманида Ургут эркин иқтисодий зонасининг филиали очилади.

Шунингдек, Нишон, Китоб, Ғузор ва Яккабоғ туманларининг саноат газ тармоқлари модернизация қилинади ва ушбу ҳудуд тадбиркорлари барқарор энергия билан таъминланади.

Ушбу мақсадларга давлат томонидан 600 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, Чироқчи, Миришкор, Деҳқонобод ва Шаҳрисабзда тадбиркорлик инфратузилмаси учун, ҳар йили қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, тадбиркорларга 300 та давлат объектлари очиқ савдо орқали сотилади», деган Шавкат Мирзиёев.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид