Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёни Самарқанд билан боғловчи довон қайта таъмирланади
Қашқадарёни Самарқанд билан боғловчи довон давлат-хусусий шериклик асосида қайта таъмирланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Қашқадарёни Самарқанд билан боғловчи довон давлат-хусусий шериклик асосида қайта таъмирланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Қамашининг 1 миллион аҳолисига қулай шароитлар яратиш мақсадида, Қашқадарёни Самарқанд билан боғловчи довон давлат-хусусий шериклик асосида қайта таъмирланади, шунингдек, тоннел қурилишининг иқтисодий самарадорлиги ҳам ўрганиб чиқилади.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида келгуси беш йилда 140 та қишлоқ ва маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бунга 1,6 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
Вилоят аҳолисини қийнаб келаётган энг долзарб муаммолардан яна бири – уй-жой билан таъминлаш масаласидир. Жорий йилда уй-жой масаласида Халқ қабулхоналарига 6 минг нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, бу республикада энг юқори кўрсаткич ҳисобланади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026