Ўзбекистон | 08:07 / 11.10.2021
4309
1 дақиқада ўқилади

Сентябр ойида картошка нархи 7,8 фоизга қимматлашди

Фото: KUN.UZ

Картошка нархи бир ойда ўртача 7,8 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита хабарида айтилишича, картошканинг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, сентябр ойида картошка нархлари август ойига нисбатан ўртача 7,8 фоизга ошган.

Шу билан бирга, қайд этилишича, картошка нархлари сентябр ойида йил бошидан буён ўртача 5,3 фоизга арзонлашган.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 35,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 310,0 минг тонна картошка импорт қилган.

Аввалроқ, бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархи эълон қилинганди.

Унга кўра, картошканинг 1 килограмми нархи 2500 - 6000 сўмни ташкил қилди. 

Мавзуга оид