Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда дам олувчилар медузалар хавфидан огоҳлантирилди
Туркияда дам олувчи сайёҳларга Анталия соҳиллари яқинида тўпланган медузалардан эҳтиёт бўлиш тавсия қилинди. Инсон учун хавфли ушбу медузалар бу ерга Қизил денгиздан миграция қилган. Медузалар хавфидан Анталиядаги университетлардан бирининг профессори Акдениз Меҳмет Гекўғлу огоҳлантирди.
Олим Анталия пристани яқинида чўмилмасликка чақирган. Унинг айтишича, денгиз жонзоти билан таъсирлашувдан жабр кўрганлар уни электр токи уришига қиёслашган.
Мутахассис медузаларни ташқи кўриниши сабабли сувда илғаш қийинлигидан, уларнинг довулдан кейин денгизда қоладиган пайпаслагичлари қолдиқлари ҳам хавфли эканидан огоҳлантирган. Медузалар Туркия соҳиллари яқинида октябрдан ноябргача айниқса кўпайиши кутилмоқда.
Олимнинг фикрича, медузаларнинг бундай миграциясини денгиз суви ҳароратининг глобал исиш оқибатида кўтарилгани билан тушунтириш мумкин. Бундан ташқари, Ўрта ер денгизида одам учун хавфли бўлган фугу балиғи ва денгиз типратиканлари ҳам учраши мумкин.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026