Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий шаҳрида тиббиёт кластери ташкил этилади
Навоий вилоятида бугунги кунда 294 минг нафар ёки 30 фоиз аҳолининг сурункали касалликлари бор. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
“Тиббиётнинг бирламчи бўғини моддий техник базасини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш имкониятлари кенгайтирилади.
Жумладан, кейинги йилда 20 та янги оилавий поликлиника ва шифокорлик пунктлари ташкил этилади. Оилавий шифокор пунктларида диабет ва қон-томир касалликларни эрта аниқлайдиган экспресс-диагностика усуллари жорий этилиб, ҳар йили 300 минг нафар аҳоли манзилли скринингдан ўтказилади. Касаллик аниқланганда эса зарур дорилар бепул берилади.
Бундан ташқари, 40 ёшдан ошган 148 минг нафар аёллар ҳар йили онкологик скрининг текширувидан ўтказилади. Вилоятнинг ҳудуди катталигини инобатга олиб, Хатирчи, Навбаҳор туманлари ва Зарафшонда перинатал марказлар, шунингдек Зарафшонда ўткир қон-томир касалликлари ва шикастланиш маркази ташкил қилинади.
Барча ихтисослашган тиббий хизматларни бир жойда кўрсатиш ва сифатини ошириш учун Навоий шаҳрида “тиббиёт кластери” ташкил этилади. Бунда, вилоят кўп тармоқли маркази ҳамда эндокринология, онкология, офтальмология, урология ва травматология шифохоналари бирлашиб, 600 ўринли марказ барпо этилади. Вилоятда катта ёшли аҳоли учун, 150 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилади.
Ногиронлиги бўлган ва тиббий реабилитацияга муҳтож беморлар учун, минтақавий реабилитация маркази барпо этилиб, барча замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026