Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 600дан ортиқ чанг тозалаш ускуналари ўрнатилади
Навоийнинг оғир иқлим шароитида ишлаб келаётган одамлар саломатлигини асраш мақсадида, вилоятда “яшил ҳудудлар”ни кўпайтириш ишлари изчил давом эттирилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти сайловчилари билан учрашувида айтиб ўтди.
“Барча шаҳар ва туманлар марказида жами 500 гектар яшил майдонлар ва жамоат парклари ташкил этилади. Учқудуқ тумани, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ҳар йили камида 100 минг тупдан мевали ва манзарали дарахтлар экилади ҳамда “яшил белбоғ” яратилади. Конимех, Томди ва Учқудуқда жами 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо қилинади.
Шу билан бирга, Томдида 55 минг гектар майдонда “Оқтоғ” ва Учқудуқда 1,2 миллион гектар майдонда “Марказий Қизилқум” қўриқхоналари ташкил этилади. Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш кейинги беш йилликда устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Мазкур кўллар тизимида йиллик сув йўқотиш 3 миллиард куб метрни ташкил этиб, сув сатҳи 2,5 метргача пасайиб кетган, сувдаги тузлар миқдори 2 баробар ошган. Шунингдек, 800 гектаргача бўлган қирғоқ бўйларида ихотазорлар ташкил этилади.
Саноат корхоналарининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсирини камайтириш мақсадида алоҳида дастур қабул қилиб, амалга оширамиз. Бунда, 600 дан ортиқ чанг тозалаш ускуналари ўрнатилади ва модернизация қилинади. Бу орқали ҳавога чиқиндилар 25 фоизга камайтирилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026