Хитой фазога қуёш ортидан кузатувчи илк сунъий йўлдошини жўнатди
Хитой жорий йилда 37-фазовий парвозни амалга ошириб, орбитага қуёш ортидан кузатувчи илк обсерваториясини ва яна 10та бошқа сунъий йўлдошни жўнатди.
Қурилмалар орбитага “Чанчжэн-2D” ракетаси ёрдамида олиб чиқилган. Ракета Тошкент вақти билан соат 15:31да Тайюан космодромидан учирилган.
Ракета фазога олиб чиққан асосий фойдали юк Қуёш ортидан кузатувчи обсерватория Chinese H-alpha Solar Explorer (CHASE) бўлди. Қурилма 517 км баландликдаги қуёш-синхрон орбитасида ҳаракатланади. Бундан ташқари, фазога чиқарилган қурилмалар орасида атмосфера зичлигини аниқловчи сунъий йўлдош ва метеорологик кузатувлар учун мўлжалланган тажрибавий қурилма ҳам бор.
Хитойлик тадқиқотчилар CHASE ёрдамида Қуёшнинг H-альфа диапазондаги тасвирини олишлари мумкин бўлади. Бу турдаги тасвирлар ионлашган водородни ўрганиш учун қулай ҳисобланади. Обсерватория ушбу тасвирлар ёрдамида қуёш фаоллигини ўрганади ва фазодаги об-ҳавони, жумладан қуёшдаги чақноқларни аниқроқ прогнозлаш учун маълумотлар тақдим қилади.
Қурилманинг хизмат муддати 3 йилни ташкил қилиб, у ёрдамида қуёш фаоллиги максимумга етадиган 2025 йилгача кузатув олиб бориш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:44 / 11.10.2024
Хитойнинг чангютгич-роботлари тўсатдан ўз эгаларини қувиб, сўкинишни бошлади
17:18 / 11.10.2024
Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари пора олгани учун ўлимга ҳукм қилинди
10:30 / 09.10.2024
Хитойлик олимлар Марс атмосферасидан энергия ишлаб чиқарадиган батареяни яратди
20:47 / 08.10.2024