Ўзбекистон | 09:45 / 15.10.2021
5219
1 дақиқада ўқилади

Россиядан Ўзбекистонга 4та махсус поезд рейси қатнови амалга оширилади

Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови қўйилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, Россиядан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларга пандемия даврида қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Волжский-Тошкент» йўналишида 4та махсус рейс режалаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, поездлар 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

Ушбу рейсларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. 

Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан e-ticket.railway.uz орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин, дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид