Ўзбекистон | 08:22 / 20.10.2021
859
1 дақиқада ўқилади

Туркиядан олиб келинган дрон тўхтатиб қолинди 

Навоий халқаро аэропортида Туркия давлатидан олиб келинган учувчисиз учиш қурилмаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Kun.uz'га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти божхона бошқармаси

Маълум қилинишича, аэропортга “Истамбул-Навоий” йўналишидаги авиарейс билан олиб келинган юклар юк эгаси, холислар ва божхона ходимлари иштирокида божхона кўригидан ўтказилган. Кўрик жараёнида юклар орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона назоратидан яширилган, қиймати 1 млн сўм бўлган 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Навоий халқаро аэропортида қадимий тангалар ва қоғоз купюраларни ноқонуний тарзда хорижга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаролар аниқланганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид