Ўзбекистон | 09:52 / 21.10.2021
15751
1 дақиқада ўқилади

“Ўткан кунлар” таржимони ваъда қилинган гонорар масаласи ҳал бўлганини маълум қилди

“Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган америкалик маданиятшунос Марк Эдуард Риз Twitter саҳифасида ўзига ваъда қилинган гонорар масаласи ҳал бўлганини, 5 ойлик тўхталишга гонорарга масъул ходимнинг уни хорижий фуқарога қандай расмийлаштириш тартибини билмагани сабаб бўлганини маълум қилди.

Фото: Алимурод Муҳаммадамин

Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган америкалик маданиятшунос Марк Эдуард Риз Twitter саҳифасида Ўзбекистондаги амалдорлардан бири президент томонидан беш ой олдин ваъда қилинган гонорар берилмаётгани, ундан кечиб юбориш сўралгани ҳақида ёзганди.

У ўз саҳифасида масалани ҳал қилиб беришганини ёзиб қолдирди.

“Мен Ўзбекистоннинг юқори даражали амалдорлари билан боғландим ва гонорар масаласи ҳал бўлди. Маълум бўлишича, гонорарга масъул киши уни хорижий фуқарога қандай қилиб расмийлаштириш тартибини билмаган. 5 ойлик тўхталишга тажрибасизлик ва хоҳишсизлик сабаб бўлган. Масалани ҳал қилиб бергани учун ҳукуматга раҳмат”, – деб ёзади таржимон.

Таржимон гонорар миқдорини очиқламаган.

Мавзуга оид