Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тадбиркор кўрган зарар масаласи суддан кейин ҳал этилади” — Трастбанк
Трастбанк хусусий акциядорлик банки бошқаруви банкнинг Термиз филиали ходимлари тадбиркорнинг ҳисобрақамидаги 2,3 млрд сўмдан ортиқ пулларни ўзбошимчалик билан, банк тартиб-қоидаларига зид равишда “айлантиришгани” ҳақидаги мақолага муносабат билдирди.
Унда айтилишича, ҳолат қўшимча равишда Бош банк ходимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган ва 2021 йил 5 майда 969,5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари “Great Abeka” МЧЖ ҳисобварағига тиклаб берилган.
Хизмат текшируви натижалари ва ҳолат юзасидан тўпланган барча материаллар вазиятга қонуний баҳо бериш мақсадида банкнинг ўз ташаббуси билан Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборилган.
“Ўз меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузгани, банк мижозига нисбатан моддий зарар етказгани сабабли Термиз филиали собиқ бош бухгалтери билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, бугунги кунда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, банк операцияларини ўтказиш ва назорат қилиш билан боғлиқ жами беш нафар масъул ходим, жумладан мансабдор шахс, филиал бошқарувчиси билан ҳам меҳнат шартномалари белгиланган тaртибда бекор қилинган.
Бундан ташқари, мижоз “Great Abeka” МЧЖ раҳбарияти билан юзага келган вазият юзасидан банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари иштирокида бир неча бор мулоқот олиб борилган”, – дейилади муносабатда.
Айтилишича, “Great Abeka” МЧЖга қарашли маблағлар амалдаги банк қонунчилигига риоя этилган ҳолда тиклаб берилган ва қўшимча пул маблағларини ундириш масаласи олиб борилаётган тергов-суриштирув ишлари жараёнида аниқлаштирилади.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2026
Трастбанк бош соврини “Lixiang Li 7” автомобили бўлган акция совриндорларини аниқлади
12:00 / 08.04.2026
Исломий молия: "Трастбанк" ХАБ – илк қадам қўйганлардан
10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!
19:00 / 26.06.2024