23:17 / 22.10.2021
14278

АҚШда тиббий ходим беморларни оммавий ўлдиришда айбдор деб топилди

АҚШда шифохона ҳамшири беморларни қасддан ўлдиришда айбдор деб топилди. У 4 кишининг ўлимида айбланмоқда.

Фото: AP

Техасда ҳукм чиқарувчилар суди ушбу жиноятларда гумонланган 37 ёшли Уильям Дэвисни айбдор деб топган. Унга ўлим жазоси берилиши мумкин. Айбланувчи ишлаган шифохонада суд ҳукми ҳамширнинг қўлидан ўлганлар яқинларига маълум даражада таскин топишда ёрдам бериши айтилган.

Тергов маълумотларига кўра, Дэвис 2017 йил июндан 2018 йил январгача 7 нафар беморнинг вена томирига атайлаб ҳаво киритган. Улардан 47 ёшдан 74 ёшгача бўлган 4 нафари вафот этган. Беморларнинг барчаси юракда жарроҳлик амалиёти ўтказгандан кейин муваффақиятли тикланаётган бўлган ва шу сабабли дастлаб шифокорлар уларнинг аҳволи бирданига ёмонлашганини тушуна олишмаган. Беморларда бирданига титроқ бошланиб, улар мия шикастланишидан вафот этишган.

Компьютер томографияси вафот этганларнинг миясида ҳаво борлигини кўрсатган ва шундан кейин шифокорлар бу ерда қандайдир қинғирлик борлигини фаҳмлай бошлашган.

Айбланувчи якуний ҳукм чиқарилгунга қадар турмада қолади. Округ прокурори суд йиғилишида шифохона оммаавий қотил яшириниши учун энг яхши жойга айланганини айтган.

Top