Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Хитой билан совуқ урушни истамаслигини айтди
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Россия, Хитой ва бошқалар энг яхши қуролли кучлар АҚШники эканини билади.
Фото: EPA
АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Хитой билан совуқ урушни истамаслигини айтди.
«Мен бошқа раҳбарларга қараганда Си Цзинпин билан кўпроқ мулоқотда бўлганман. Одамлар Байден Хитой билан янги совуқ уруш бошламоқчи дейишаётганини эшитдингиз. Мен Хитой билан совуқ урушни истамайман. Мен Хитой биз чекинмаслигимизни, қарашларимизни ўзгартирмаслигимизни тушунишини истайман», — деди у.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Россия, Хитой ва бошқалар энг яхши қуролли кучлар АҚШники эканини билади.
Байден шунингдек, Вашингтон Тайван хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини айтди.
«Бу бизнинг мажбуриятимиз», — деди у бу ҳақдаги саволга жавобан.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026