Ўзбекистон | 09:45 / 23.10.2021
1660
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда фуқаронинг тилла тақинчоғи ва телефонини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида фуқаронинг пуллари, тилла тақинчоғи ва телефонини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 октябр куни, Олтинсой туманида яшовчи К.Г. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 6 октябрдан 7 октябр кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, уйидан жами 2,5 миллион сўмлик уяли телефони ва тилла тақинчоғини ўғирлаб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғриликни Олтинсой туманида яшовчи, Д.З. содир этгани аниқланиб ушланган ва ундан ашёвийлар далил олинган.

Қайд этилишича, жорий йил 8 октябр куни Д.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид