Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ғишт учун жой талашиш тан жароҳати етказилишига сабаб бўлди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 20 август куни соат 08:30да Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Дўғоба» маҳалласида 49 ёшли Т.П. яшаш уйининг орқа томонидаги кўчага лойдан қуйган ғиштларни қуриши учун кўчанинг чети бўйлаб териб чиқаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда қўшниси, вояга етмаган, 16 ёшли Д.Р. унга уйи олдига ғишт қўймаслигини, уйига кириб-чиқишга халақит беришини айтганлиги сабабли, бир-бирлари билан тортишиб, жанжаллашган вақтида, Т.П. қўлида бўлган темир металлдан ишланган ғишт қолипи билан вояга етмаган Д.Р.нинг бошига бир маротаба қасддан уриб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Т.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Т.П. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича ЖЧда олтин медал олди
Спорт | 09:22 / 22.09.2025
Тошкентда мушукни қийнаган хитойлик 5 суткага қамалди
Жамият | 23:33 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
Жамият | 11:52 / 21.09.2025
Дунёнинг энг йирик давлатларидаги эркаклар ва аёллар нисбати маълум қилинди
Жаҳон | 23:53 / 20.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Hikmat Travel 28 октябрдан қўшимча Умра зиёрати сафарларини эълон қилади
Ўзбекистон | 18:59 / 22.09.2025
-
1-курслар контракт тўлови миқдорининг камида 25 фоизини 30 октябргача тўлаши мумкин
Таълим | 10:39
-
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 6-ўринга тушди
Ўзбекистон | 10:11
-
Президент ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли кечаётганини қайд этди
Ўзбекистон | 09:51
Мавзуга оид

12:12 / 19.09.2025
Тошкент вилоятида фуқаролардан 8 мингга яқин тиғли жисм мусодара қилинди

22:26 / 14.09.2025
Тошкентда мактаб ўқувчиси жанжал вақтида пичоқланди

11:41 / 06.09.2025
Қайси ОТМ талабалари кўпроқ жиноятга қўл ургани маълум қилинди

17:59 / 06.08.2025