Жаҳон | 19:07 / 26.10.2021
4305
2 дақиқада ўқилади

Пекин Олимпиадаси медаллари тақдим этилди

Фото: AP

2022 йилги Пекин Олимпиадаси ташкилий қўмитаси мусобақалар ғолиблари ва совриндорларига топшириладиган медаллар шодасини тақдим қилди. Шунингдек, Паралимпиада медаллари ҳам намойиш қилинган

Медаллар тақдимоти 26 октябрда, Пекин Олимпиадаси бошланишига 100 кун қолганда ўтказилган.

Медалларнинг олд томонида Олимпиада ҳалқалари, унинг атрофида Ўйинларнинг инглиз тилидаги тўлиқ номланиши ўйиб чиқилган. Орқа томонида эса XXIV қишки Олимпиада рамзи ва хитойчадаги тўлиқ номланиши туширилган. Шунингдек, шу томонда бир нечта ҳалқа бор бўлиб, уларда 24 та нуқта жойлаштирилган. Бу нуқталар “чексиз юлдузли осмон”ни ҳамда “инсон ва табиат уйғунлиги”ни ҳамда ўтказиладиган Олимпиаданинг тартиб рақамини англатади. 

Фото: Оргкомитет

Медаллар учун қути бамбукдан ишланган бўлиб, ташкилотчиларнинг айтишича, бу Хитой маданиятига хослик ва экологик Ўйинлар ғоясига мосликни таъкидлайди.

Пекин Олимпиадаси 2022 йил 4-20 февраль, Паралимпиада эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади. Аввалроқ мусобақаларга пандемия сабабли хорижий мухлислар қўйилмаслиги маълум қилинганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид