Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус билан тўқнашган «Ласетти» ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ маълумот эълон қилди.
27 октябр куни тахминан соат 00:10ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасидаги «Ҳосилот» меҳмонхонаси яқинида «Ласетти» русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариб борган, 1996 йилда туғилган М.М. бошқарувни йўқотган.
Хабарда айтилишича, «Ласетти» йўл четида тўхтаб турган, 1964 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги «Мерседес-Бенц» автобуси билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида «Ласетти» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан терговолди текшируви олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026