Ўзбекистон | 07:56 / 28.10.2021
5476
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда талабалар сони ярим миллиондан ошди 

Ўзбекистонда талабалар сони ярим миллиондан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2020/21-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 571,5 минг кишини ташкил этган.

Қайд этилишича, шундан талаба йигитлар сони 311,5 минг нафарга тенг бўлган бўлса, талаба қизлар сони 260 минг нафарни ташкил қилган.

Бундан ташқари, 127та олий таълим муассасаларининг 88тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.

Аввалроқ, талабаларни ўз уйига ижарага жойлаштирувчи шахслар даромад солиғидан озод этилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид