Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Хитойдан қарийб 500та электромобил олиб келинди
9 ойда 558та электромобил импорт қилинди, электромобил импорти қарийб 7 бараварга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Фото: EPA
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонга 9та хорижий давлатдан қиймати 10,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 558та электромобил импорт қилинган.
Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 476тага ёки қарийб 7 бараварга ошган.
2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой – 499та;
- Туркия – 24та;
- Литва – 13та;
- Германия – 8та;
- АҚШ – 6та;
- Корея – 5та;
- Испания – 1та;
- Россия – 1та;
- Ҳонгконг – 1та.
2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон хориждан 57та электромобил импорт қилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда сентябрь ойидаги электромобиллар хариди учун 1,3 млн АҚШ доллари сарфланган.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026