Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида бир гуруҳ шахслар ака-укаларни калтаклагани, уларга депутат бош бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича муносабат билдирди. Унга кўра ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Муносабатда маълум қилинишича, Чироқчи тумани ИИБга туманнинг «Мустақиллик» МФЙда яшовчи Э.Ф. ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2021 йил 14 октябр куни соат 16:00ларда ҳамқишлоғи М.А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ва у тан жароҳати етказганини маълум қилган.
Шунингдек, М.А. ҳам туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган ва унинг аризаси 2021 йил 15 октябр куни Чироқчи туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган.
Дастлабки суриштирувда жанжал вақтида М.А. Э.Ф.нинг бурун соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган.
Қайд этилишича, 2021 йил 27 октябр куни ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда Чироқчи туманида яшовчи фуқаролардан бирининг уйига шу туманда яшовчи бир гуруҳ шахслар бостириб боргани, ўзаро жанжал пайтида ака-укаларни калтаклаб тан жароҳатлари етказгани, ака-укаларни калтаклаган шахсларга Ёшлар иттифоқи Чироқчи тумани кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати бош бўлгани айтилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026