Жамият | 18:05 / 28.10.2021
880
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда талабани тўнаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Getty Images

Қарши шаҳрида талабани икки нафар шахс тўнаб кетган. Тўнаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича талончиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳар ИИО ФМБ га Косон тумани «Чақа» МФЙда яшовчи, олийгоҳ талабаси Ҳ.А. ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2021 йил 11 октябр куни соат 11:00 ларда ўзи вақтинча ижарада яшаб келаётган Қарши шаҳар «Чўлқувар» МФЙдаги кўп қаватли уйда таниши билан ўтирганида нотаниш шахслар кириб келиб, унга тегишли бўлган Redmi7 русумли телефон ва Acer русумли ноутбукини ҳамда унинг талабалик гувоҳномасини тортиб олиб кетганини билдирган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур талончиликни, Косон туманида яшовчи олийгоҳ талабаси Ю.С. ва унинг қишлоқдоши Ю.М. содир этгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид