Хитойда ёнилғи сотиб олиш чеклаб қўйилди
Хитой ҳукумати мамлакатда давом этаётган энергетик инқироз шароитида ҳайдовчиларга сотиладиган ёнилғи миқдорини чеклаб қўйди. Эндиликда бир машинага 100 литрдан кўп бензин сотилмайди.
ВВС телеканалининг Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларига таяниб хабар беришича, юк машиналар ҳайдовчилари ўз автомобилини ёнилғи билан тўлдириш учун кун бўйи навбатда туришларига тўғри келмоқда. Бундай машиналар баки минг литргача бензин ололса ҳам, уларга 100 литрдан кўп бензин сотишга рухсат берилмаяпти.
Хитойнинг баъзи жойларида янада қатъийроқ чоралар киритилган. Баъзи ҳудудларда ҳайдовчиларга 25 литрдан кўпроқ бензин сотиб олиш тақиқланган бўлса, бошқа ҳудудларда 300 юангача (47 доллар) бензин сотиб олишга рухсат берилган.
Маълумотларга кўра, Хитой ҳамон энергетик инқироз ҳолатида қолмоқда – мамлакатда газ ва кўмир захиралари қисқариб кетгани заводларнинг оммавий ёпилишига ва баъзи жойларда электр таъминотининг навбати билан узилишига олиб келган.
Экспертларнинг таъкидлашича, бундай вазият пандемия вақтида вужудга келган глобал логистика инқирозини янада чуқурлаштириши мумкин, чунки ёнилғи тақчиллиги узоқ масофаларга товарларни ташишга ва бунинг оқибатида савдо ҳажмига салбий таъсир кўрсатади.
Сентябр охирида Британияда ҳам ёнилғи инқирози кузатилганди. Мамлакатдаги АЁҚШларнинг ярмига яқини ёнилғисиз қолганди, ёнилғи борларида эса катта навбатлар вужудга келганди. Бу муаммо мамлакатда юк машиналари ҳайдовчилари етишмаётгани билан изоҳланганди.
Аввалроқ Британия ҳукумати мамлакатда ёнилғи инқирозига барҳам берилгани, ёнилғига талаб 3 марта камайгани, омборлар эса у билан 45 фоизга тўлганини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
23:34 / 19.11.2024