Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда очиқ ҳавода ниқоб тақиш режими жорий этилди
Мамлакатда 2020 йил мартда очиқ ҳавода ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланган, ушбу талаб 2021 йил июлда бекор қилинганди.
Арманистонда 1 ноябрдан очиқ ҳавода ҳам ниқоб тақиш мажбурий бўлади. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борадаги тегишли фармонни имзолади.
Душанбадан бошлаб уйдан кўчага чиққанда ниқоб тақиш шарт. Фақат 5 ёшгача бўлган болалар, президент, бош вазир, миллий мажлис спикери, конституцион суд президенти, олий суд кенгаши раиси, католикос билан ўтказиладиган тадбирларнинг бевосита иштирокчилари бундан мустасно.
Шунингдек, нафас йўллари касалликлари, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган одамлар, спорт билан шуғулланаётган ёки велосипедда кетаётганлар, тоғ, ўрмон ёки пляжларда махсус ажратилган жойларда дам олаётганлар, сурдотаржимонлар, чекаётган ва овқатланаётганларга нисбатан ҳам ушбу тартиб амал қилмайди.
Арманистонда 2020 йил мартда коронавирус пандемияси сабабли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинганди. Ўшанда очиқ ҳавода ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланганди. Ушбу талаб 2021 йил июлда бекор қилинганди.
Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 306,7 мингта касалланиш ҳолати аниқланган, 6,2 минг киши вафот этган. Охирги суткада 2,1 мингта янги ҳолат аниқланди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026