Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Афғонистондаги собиқ иттифоқчилари ИШИДга қўшилмоқда – ОАВ
Гап биринчи навбатда АҚШ тайёрлаган разведкачилар, жосуслар, махсус кучлар ходимлари ва ҳарбийлар ҳақида бормоқда.
Фото: Reuters
Америка қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилган ва Вашингтон Афғонистонда қолдириб кетган собиқ иттифоқчилар ИШИДга қўшилмоқда. Бу ҳақда WSJ ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.
Гап биринчи навбатда АҚШ тайёрлаган разведкачилар, жосуслар, махсус кучлар ходимлари ва ҳарбийлар ҳақида бормоқда. Нашрнинг ёзишича, улар «Толибон» қатағони сабабли шундай йўл тутишга мажбур бўлмоқда.
WSJ суҳбатдошларининг сўзларига кўра, ИШИД Афғонистондаги янги ҳукуматга қарши курашиш билан бирга одамларни пул билан ўзига жалб этмоқда.
«Агар қаршилик ҳаракати бўлганида, улар бу ҳаракатга қўшилган бўларди», — деди разведка собиқ бошлиғи Раҳматулла Набил. Унинг айтишича, ИШИД толибларга қарши курашаётган ягона ҳаракатдир.
1 ноябр куни Панжшер вилоятининг собиқ губернатори Кабир Восиқ Афғонистон миллий қаршилик фронти толибларга қарши жангларни бошлашга тайёрланаётганини айтди.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026