Ўзбекистон | 11:38 / 02.11.2021
7802
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 1,8 миллиард сўмлик курант қурилади

Қорақалпоғистонда 1 миллиард 800 миллион сўмлик курант қурилиши бошланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: karakalpakstan.uz

Маълумотларга кўра, минора соати Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида барпо этилади.

Аввалроқ, Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун ҳукумат томонидан 43 триллион сўм ажратилиши хабар қилинган эди. Минтақада «Нукус сити» қурилиши режалаштирилган. 

Умуман олганда, ҳудудни ривожлантириш учун 43 триллион сўм ажратилади, бунда - бюджетдан 10 триллион сўм, халқаро молия институтлари ҳисобидан 19 триллион сўм ва банк кредитлари ҳисобидан 14 триллион сўм маблағ йўналтирилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид