Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги КҲАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Spark пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Жорий йилнинг 31 октябр куни соат 18:30 ларда Юнусобод туманидаги КҲАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Spark русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ҳ.Ҳ. тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 65 ёшли T.У.ни уриб юборди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Т.У. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Тошкентда Спарк пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборгани хабар қилинган эди.