Ўзбекистонлик мигрантларга Россия қурилиш объектларида 40 минг рубллик иш таклиф этилмоқда
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга махсус маълумот билан чиқди.
Агентлик хабарига кўра, Россиянинг бир қатор иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва областлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда.
Қайд этилишича, фуқаролар номига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади. Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланиши айтилган.
Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади. Фуқароларга қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича ишлар таклиф этилади.
Билдирилишича, ушбу бўш иш ўринлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларидан олиш мумкин.
Аввалроқ, Москва мэрияси қурилишда мигрантлардан бутунлай воз кечиш режасини ишлаб чиқмоқчи экани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024