Жаҳон | 09:18 / 05.11.2021
4740
3 дақиқада ўқилади

5 ноябрь – Бутунжаҳон цунами ҳақида хабардорлик куни

Сўнгги 100 йил ичида 58та цунами натижасида 260 минг киши ҳалок бўлган. Ҳар бир ҳодисага ўртача 4600 киши тўғри келади. Бу эса бошқа табиий офатлар билан таққослаганда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: Getty Images

2021 йилда Бутунжаҳон цунами ҳақида хабардорлик куни Сендай дастурининг еттита глобал вазифалардан бирига бағишланган. Унга кўра, ривожланаётган мамлакатларга етарли ва узлуксиз кўмак кўрсатиш орқали халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб дунё аҳолисининг 50 фоизи сув тошқинлари, бўрон ва цунами содир бўлиши мумкин бўлган қирғоқ бўйи ҳудудларда яшайди. Ривожланаётган мамлакатларга халқаро ҳамкорликни кенгайтириш 2030 йилга бориб хавфга учраш эҳтимоли мавжуд ҳамжамиятларнинг цунамиларга тайёр ва барқарор бўлишини таъминлашда ёрдам беради.

2015 йилда Бош Ассамблея 5 ноябрь Бутунжаҳон цунами ҳақида хабардорлик куни деб эълон қилинган резолюцияни қабул қилди. Бош Ассамблея барча мамлакатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, фуқаролик жамиятини цунами хавфи ҳақида хабардорликни ошириш ва ҳалокатлар хавфини камайтириш бўйича олиб борилган илғор ҳаракатлар билан бўлишишга чақирди.

Мазкур кунни эълон қилиш ташаббуси Японияга тегишли. У табиий офатлардан эрта огоҳлантириш, фалокат зарбаларидан кейин тикланиш, шунингдек, бўлажак ҳалокатлар хавфини камайтириш соҳасида улкан тажрибага эга.

Асосий маълумотлар

Цунами – камдан кам учрайди, бироқ фалокатли табиий офатлардан бири. Сўнгги 100 йил ичида 58та цунами натижасида 260 минг киши ҳалок бўлган. Ҳар бир ҳодисага ўртача 4600 киши тўғри келади. Бу эса бошқа табиий офатларга қараганда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 2004 йилнинг декабрь ойида Ҳинд океанида бўлган цунами натижасида энг кўп одам –  14та мамлакатда 227 минг киши ҳалок бўлган. Индонезия, Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Тайланд аҳолиси энг кўп жабр кўрган.

Ана шу фалокатдан уч ҳафта ўтгач, халқаро ҳамжамият вакиллари Япониянинг Кобе шаҳрида йиғилиб, 2005-2015 йиллар учун Хиог доиравий ҳаракатлар дастурини қабул қилишди. Бу ҳужжат табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасида илк глобал келишувга айланди.

Цунами ўзи нима?

“Цунами” сўзи иккита японча сўзлар “цу” (бандаргоҳ, порт) ва “нами” (тўлқин) сўзларидан келиб чиққан. Кўп ҳолларда цунами зилзила туфайли юзага келади. Океан яқинида ёки океаннинг тубида, инсон фаолияти туфайли юзага келадиган йирик портлашлар ёки метеоритларнинг қулаши ҳам цунамини юзага келтирадиган ҳодисалардан ҳисобланади.

Мавзуга оид