Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камчаткадаги цунами атом сувости кемалари базасидаги пирсга зарар етказди
Ғарб ОАВ сунъий йўлдошдан олинган суратларга таяниб, Камчаткадаги Вилючинск шаҳри яқинидаги Россия атом сувости кемалари базасида зилзила натижасида юзага келган цунами пирсига зарар етказганини хабар қилди. Кемаларга ҳеч қандай зарар етмаган.
30 июл куни Камчаткада содир бўлган кучли зилзила оқибатида юзага келган цунами Вилючинск шаҳри яқинидаги ҳарбий базанинг пирсига зарар етказди. Буни 4 август, душанба куни Американинг The New York Times газетаси томонидан эълон қилинган сунъий йўлдошдан олинган суратлар тасдиқлайди.
Нашр Американинг Planet Labs компанияси юқори аниқликдаги рангли сунъий йўлдош суратларини чоп этди. Улар пирслардан бири қисман иккига бўлиниб кетганини кўрсатади. Бошқа зарар йўқ. Бир нечта кемалар, жумладан, бешта сувости кемаси яқин атрофдаги бошқа пирсларда бўлган. NYT таъкидлашича, радиация даражасида ҳам ўсиш кузатилмаган.
"Рыбачий" базаси сифатида ҳам танилган "Вилючинск" жойлашиш пунктида Россия Тинч океан флотининг аксарият атом сувости кемалари жойлашган.
1 август куни Британиянинг The Daily Telegraph газетаси ҳам Вилючинскдаги база цунами оқибатида зарар кўргани ҳақида хабар берди. Нашр Американинг Umbra Space фирмасининг паст аниқликдаги оқ-қора тасвирларига ишора қилган. Улар, шунингдек, пирслардан бири қисман бўлиниб кетганини кўрсатди.
Тасвирларга кўра, шикастланган пирс яқинида биронта ҳам сувости кемаси бўлмаган. Шу сабабли, The Daily Telegraph газетаси етказилган зарарнинг ҳарбий аҳамиятга эга бўлишини даргумон деб ёзган.
Мавзуга оид
08:02 / 11.04.2026
Космосдан тарихий кузатув: цунами пайдо бўлиши илк бор муҳрланди
22:17 / 19.01.2026
Камчатка «қор остида» қолди. Бунақаси 50 йилдан буён бўлмаган
21:09 / 08.12.2025
Япония шимолида жорий йилдаги энг кучли зилзила содир бўлди
13:05 / 19.09.2025