Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ас Садд» Хави «Барселона»га кетаётганини тасдиқлади
Қатарнинг «Ас-Садд» клуби Хави «Барселона»га кетаётгани ҳақида расмий маълумот берди.
«Ас-Садд» клуб бош мураббийи Хави Каталониянинг «Барселона» жамоасига йўл олишини эълон қилди. Кўк-анорранглилар ушбу собиқ футболчисини унинг қатарликлар билан шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлаб, янги бош мураббий сифатида шартнома имзолайди.
«Ал-Садд» маъмурияти шартномада муддатидан олдин кетиш учун кўзда тутилган пункт бўйича тўлов амалга оширилгач, Хавини «Барселона»га қўйиб юборишга рози бўлди. Шунингдек, келажакда «Барселона» билан ҳамкорлик қилиш борасида ҳам келишувга эришилди. Хави – тарихимизнинг муҳим қисми. Унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз», — дейилади «Ас-Садд» матбуот хизмати хабарида.
Бундан олдинроқ, Хавининг қатарликлар клуби билан шартномасида агар топ-клублардан таклиф келиб тушса, уни қўйиб юбориш ҳақидаги банд борлиги хабар қилинганди. ОАВ маълумотига кўра, 4 ноябрь куни «Ас-Садд» ва «Барселона» ўртасида ҳал қилувчи музокаралар бўлиб ўтган.
ОАВда «Барселона» Хави учун Қатар клубига 5 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши айтилганди.
Хави 2015 йилда «Барса»дан «Ас-Садд»га ўтиб, 2019 йилда ушбу клубда мураббийлик фаолиятини бошлаган эди. У жамоаси билан Қатардаги фаолияти давомида 7та совринга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 28 октябрь куни Роналд Куманни истеъфога чиқаргач, «Барселона Б» жамоаси устози Серхи Бархуан бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026