Ўзбекистон | 09:25 / 05.11.2021
14712
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Nexia’нинг газ баллони портлади

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia машинасининг газ баллони портлаган. Оқибатда машина бўлакларга бўлиниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 4 ноябр куни соат 21:00 ларда Чироқчи тумани Аннарўз маҳалласидан ўтувчи автомобил йўлида ҳаракатланиб бораётган Чироқчи тумани Сувлиқ маҳалласида яшовчи фуқаро 1992 йилда туғилган Х.Н. бошқарувида бўлган Nexia машинасининг газ баллони портлаб кетган.

Ҳодиса оқибатида машина ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган Сувлиқ маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғилган Б.Б. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, содир бўлган ҳодиса бўйича қутқарув хизматига мурожаат келиб тушмаган. Ҳозирда, ҳолат бўйича Чироқчи туман Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид