Ноқонуний мигрантлар оммавий равишда Беларусдан Польшага ўтишга тайёрланаётгани хабар қилинди
2021 йил бошидан буён 30 мингдан ортиқ мигрант икки мамлакат чегарасини кесиб ўтишга уринган.
Польша ҳукумати ноқонуний мигрантлар Беларусь томондан чегарага ҳужум қилишга тайёрланаётганини қайд этди. Бу ҳақда Польша махсус хизматлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи вазирнинг матбуот котиби Станислав Жарин маълум қилди.
“Чегарадан жуда хавотирли хабар. Беларусда, Польша чегараси яқинида мигрантларнинг йирик гуруҳи тўпланди. Улар Польша чегараси томон ҳаракатланмоқда. Улар оммавий равишда Польшага ўтишга уринмоқчи”, – деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, гуруҳ асосан ёш эркаклардан иборат.
“Польшага куч билан бостириб киришга уриниш бошланди”, – деб қўшиб қўйди у.
2021 йил бошидан буён 30 мингдан ортиқ мигрант икки мамлакат чегарасини кесиб ўтишга уринган. Польша Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий этган ва чегарада тиканли симдан иборат тўсиқ қурмоқда.
Мавзуга оид
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
23:23 / 03.09.2024
Беларусда олимлар интернетдан рўйхат бўйича фойдаланишга ўтади
23:43 / 28.08.2024
Швеция 2020 йилги намойишларда қатнашган Беларус фуқаросига бошпана бермади. У ватанига депорация қилинган заҳоти қўлга олинди
20:54 / 18.08.2024