Ўзбекистон | 08:36 / 08.11.2021
3985
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда «Ласетти» поезд билан тўқнашди, 2 киши ҳалок бўлди

3 ноябрь куни Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғидан ўтган маҳаллий йўлдаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ фожиа юз берди.

Фото: Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Соат 17:40 ларда Карвак қишлоғида яшаган 48 ёшли фуқаро «Ласетти» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, темир йўл кесишмасидаги Stop йўл белгисига амал қилмасдан, ҳаракатни давом эттирган ва айни шу вақтда «Шовот – Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди билан тўқнашган.

Оқибатда ҳайдовчи ва автомобил ичидаги 25 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардор Юсупов
Муаллиф Сардор Юсупов

Мавзуга оид