Жамият | 16:59 / 08.11.2021
28270
2 дақиқада ўқилади

Xorrot: Хоразмнинг донғи кетган балиғи энди Тошкентда

Балиқ шинавандалари турли вилоят-шаҳарлардан атайин Хоразмга бориб, энг мазали балиқлардан тановул қилиб келишлари ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Сабабини сўрасангиз, уёқнинг балиғи бошқача мазали-да, деб жавоб беришади. Бундай сафарларга энди ҳожат йўқ: Хоразм балиқлари Тошкентга “сузиб” келди.

Xorrot бренди асосчиларидан саналган Отабой бобо Оллоберганов балиқчилик билан қарийб 55 йилдан буён шуғулланиб келишлари ва бу ота касб экани ҳақида бизга ҳикоя қилиб бердилар.

“Хоррот сўзи дурадгор уста маъносини англатади. Лекин биз уста эмас, балиқчимиз. Ота-боболаримизнинг лақаби Хоррот бўлган, шу ном асосида бренд пайдо бўлган. Хоразмда “Ота Хоррот балиғи” деса, ҳамма танийди. Чунки бошқалар орасида ширини, мазалиси, деб билишади”, – дейди Отабой ота.

5 ноябр куни Тошкент шаҳрида Xorrot ресторани ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросими кўнгилочар шоу-дастурлар, меҳмонларнинг қутлови билан ўтди, унга ташриф буюрганлар ресторан ва таомнома билан танишдилар.

“Ресторан меҳмонлари учун зал биринчи ва бешинчи қаватларда ҳозир қилинган. Хўрандалар махсус QR-коддан фойдаланиб, ёки монитордан кузатиш орқали буюртма берилган таомнинг қандай тайёрланаётганини жонли эфирда кузатиб боришлари мумкин”, – дейди Xorrot ресторани раҳбари Шаҳзод Отабоев.

Xorrot ресторани раҳбари Шаҳзод Отабоев

Иш бошқарувчилар чет элда етарли тажриба орттирган, ошпазлар орасида 2та Michelin юлдузини қўлга киритганлар бор.

Менюдан фақат балиқ маҳсулотлари эмас, турфа хил ноёб рецептлар ҳам жой олган. Қисқаси, кучли жамоа, сифатли хизмат ва мазали таомнома мижозлар ихтиёрида бўлади.

Барчангизни Xorrot ресторанига таклиф этамиз!

Мурожаат учун телефон:

+998 78 888-01-00

Манзил:

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол маҳалласи, 1-тор кўча, 95-А уй

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид