Ўзбекистон | 18:01 / 09.11.2021
1554
1 дақиқада ўқилади

Деновда қарийб 13 миллион сўмлик гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Деновда 37 дона гугурт қутисига жойланган марихуанани қарийб 13 миллион сўмга сотаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 22 октябрь куни соат 19:20 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Денов тумани Шамоли маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Жарқўрғон туманида яшовчи К.С. ўз бошқарувидаги «Дамас» машинасида мижозга 37 дона гугурт қутисида бўлган соф вазни 113.03 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 12 миллион 950 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Ундан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, жорий йил 25 октябрь куни К.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид